Англия чемпионатининг 12-тур учрашувлари 9 ноябрь, шанба куни давом эттирилди.

Фото: Twitter/@Chelsea

«Челси» жамоаси Лондон дербисида «Кристал Пэлас» билан баҳс юритди. «Стемфорд Бриж»да кечган баҳсда Фрэнк Лэмпард шогирдлари ишончли ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг 52-дақиқасида Тэмми Абраҳам майдон эгаларининг дастлабки голини урди. 79-дақиқада эса Кристиан Пулишич ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Шу тариқа «кўклар» очколарини 26 тага етказиб олган ҳолда мусобақа жадвалида иккинчи ўринга кўтарилди.

АПЛ

12-тур баҳси

9 ноябрь, шанба

«Челси» — «Кристал Пэлас» 2:0

Голлар: 1:0 — 52 Абрахам, 2:0 — 79 Пулишич.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!