Ўзбекистон терма жамоаси 9 ноябрь, шанба куни Тошкентда Қирғизистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Вадим Абрамов бошчилигидаги терма жамоа ЖЧ—2022 саралаши доирасида Саудия Арабистони ҳамда Фаластин термаларига қарши баҳсларга тайёргарлик кўриш учун 2 ноябрдан бошлаб йиғинга киришди. Мазкур йиғин доирасида «оқ бўрилар» бугун «Пахтакор» стадионида Қирғизистон термаси билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Соат 17:00 да бошланадиган учрашувни Бастиан Данкерт бошчилигидаги германиялик ҳакамлар бошқариб боради.
Ўртоқлик учрашуви
9 ноябрь, 17:00
«Пахтакор» стадиони
Ўзбекистон — Қирғизистон
Бош ҳакам: Бастиан Данкерт (Германия)Ёрдамчи ҳакамлар: Ян Зайдел (Германия), Рене Роде (Германия)
Захира ҳаками: Илгиз Танташев (Ўзбекистон)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)