Англия терма жамоаси аъзоси Алекс Окслейд-Чемберлен «Ливерпуль»нинг октябрдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Алекс бу йўлда Фабиньо ҳамда Садио Манеларни ортда қолдиришга эришди.
26 ёшли ярим ҳимоячи ўтган ойда клуб сафида 3 та ўйин ўтказиб, уларнинг барчасига гол уришга эришди. Жумладан, «Генк» (4:1) дарвозасига иккита, «Арсенал»га қарши баҳсда ҳам битта гол уришга эришди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)