Уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин, деб ёзади ESPN.
Суареснинг хизматларига «Интер Майами» клуби қизиқиш билдирмоқда. «Барселона»дагилар эса январда 33 ёшга тўладиган Суаресга ўринбосар излашни аллақачон бошлаб юборган. Бироқ Луиснинг жамоадан кетишига фақат бир нарса тўсиқ бўлиши мумкин. Боиси Суарес жамоа етакчиси Лео Мессининг энг яқин дўсти.
Луиснинг амалдаги шартномаси 2021 йил ёзига қадар тузилган. Каталонияликлар уни шартнома якунига қадар текинга қўйиб юбориш истагида эмас. Бироқ агар Суарес кетишни хоҳлаб қоладиган бўлса, «Барселона» уни маълум бир шартлар асосида уни текинга қўйиб юбориши мумкин.
Суарес «Барселона»да энг катта маош оладиган футболчилардан бири ҳисобланади.
У жорий мавсум Ла Лига доирасида тўққизта ўйинда олтита гол уришга эришди.
Изоҳ (0)