10—13 ноябрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация «Ўзбекистон—Евроиттифоқ» Ҳамкорлик кенгашининг 15-йиғилишида иштирок этиш учун Брюссел шаҳрига (Бельгия) ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: GTN

Ташриф дастурида Европа комиссияси, Европа Иттифоқи парламенти ва бошқа органлари раҳбарлари билан икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент жорий йилнинг 28 сентябрга қадар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Шерикчилик ва ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги битим (ШҲКБ) лойиҳаси бўйича музокараларнинг 3-раундига мезбонлик қилган эди.