Бугун, 9 ноябрь куни веломарафон ўтказилиши сабабли соат 14:30 дан 16:00 гача Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
- Афросиёб кўчасининг Бешёғоч кўчасидан Ойбек кўчасигача бўлган қисми;
- Шаҳрисабз кўчасининг Ойбек кўчасидан Амир Темур хиёбонигача бўлган қисми;
- Ислом Каримов кўчасининг Амир Темур хиёбонидан Фурқат кўчасигача бўлган қисми;
- Фурқат кўчасининг Ислом Каримов кўчасидан Бешёғоч кўчасигача бўлган қисми;
- Бешёғоч кўчасининг Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача бўлган қисми.
Изоҳ (0)