10—13 ноябрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация «Ўзбекистон—Евроиттифоқ» Ҳамкорлик кенгашининг 15-йиғилишида иштирок этиш учун Брюссел шаҳрига (Бельгия) ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Мавзуга доир: Ўзбекистон ва ЕОИИ: иқтисодий муносабатлар рақамларда
Эслатиб ўтамиз, Тошкент жорий йилнинг 28 сентябрга қадар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Шерикчилик ва ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги битим (ШҲКБ) лойиҳаси бўйича музокараларнинг 3-раундига мезбонлик қилган эди.
Изоҳ (0)