Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туман «Тинчлик» МФЙ ҳудудидан ўтувчи Тўйтепа—Янгийўл йўлининг 52-километрида икки автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати

Фото: Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати

Қайд этилишича, воқеа бугун, 8 ноябрь куни соат тахминан 07:00 ларда содир бўлган.

Янгийўл туманида жойлашган «Камолат-Транс» МЧЖ га қарашли Isuzu ҳайдовчиси А.А. бошқарувидаги автобус билан Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган Asian Bebi Textile МЧЖ га қарашли Isuzu ҳайдовчиси Ж.Б. қувиб ўтиш қоидасини бузиши натижасида автобуслар бир-бирига тегиб, Ж.Б. бошқарувидаги автобус йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетиши натижасида ЙТҲ содир бўлган.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати

Фото: Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати

Оқибатда 43 ёшли йўловчи И.Б. олган тан жароҳати билан Қуйичирчиқ тумани марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган. Шунингдек, қолган бир нечта фуқароларга Оққўрғон туман марказий шифохонаси ва Қуйичирчиқ туман марказий шифохонасида биринчи ёрдам кўрсатилиб, тиббий кўрикдан ўтказилган.

Ҳозирда уларнинг бир нафари даволаниш учун тиббиёт бўлимига жойлаштирилган. Қолган барча фуқаролар саломатлигида муаммо бўлмаганлиги сабабли касалхонадан жавоб берилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Зеленский Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бераётган давлатларга қарши очиқ кураш олиб боришга ваъда берди
Дунё
Иордания шаҳзодасининг дабдабали тўйи, циркдан қочган ламалар, плакат “ушлаб олган” ит — 2 июнь суратлари
Дунё
Японияда “Мавар” тўфони туфайли миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди