Бугун, 8 ноябрь куни Яшнобод туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинча узилиш бўлади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
8 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани «Нодирабегим» маҳалласидаги 1857-сонли трансформатор пунктига қарашли Зумрад, Ҳуснобод, Шоҳимардон ва Мурувват кўчаларидаги юқори кучланишли ҳаво электр тармоқларида ВЛ-0,4 СИП симларини янги электр тармоғига улаш ҳамда «Ширинобод» маҳалласи Марв кўчасидаги электр узатиш тармоқларини дарахт шох-шаббаларидан тозалаб тартибга келтириш мақсадида ишларни хавфсиз бажариш учун аҳоли хонадонларида электр энергияси вақтинча 10:00 дан 17:00 га қадар узилиш бўлади.
Шунингдек, ушбу туманнинг «Тузел» маҳалла ҳудудидаги 3366-сонли трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида «40 йил» мавзесининг 2 даҳасидаги 2, 4, 5, 6, 13-уйларда соат 10:00 дан 17:00 га қадар электр энергиясида вақтинча узилиш бўлади.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)