Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 4-турига 6 ноябрь, чоршанба куни якун ясалди.

Фото: Twitter

«А» гуруҳи пешқадами ПСЖ ўз уйида «Брюгге»ни қабул қилиб, Мауро Икардининг 21-дақиқада киритган ягона голи эвазига муддатидан аввал 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда «Реал» Мадридда «Галатасарой»ни қабул қилиб, йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи бўлимда 18 ёшли Родриго дублга эришган бўлса, Карим Бензема ҳамда Серхио Рамос биттадан голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Иккинчи бўлимда эса Бензема дублни, Родриго эса ҳет-трикни нишонлади.

«Д» гуруҳининг иккинчи беллашуви Леверкузенда кечди. Унда «Атлетико» мезбон «Байер»га қарши майдонга тушди. 41-дақиқада Томас Парти автогол соҳибига айланиб, мезбонларнинг ҳисобда олдинга чиқиб олишини таъминлади. 55-дақиқада эса Кевин Фолланд ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди. Мадрид клубининг ягона голига эса ўйин сўнгида Альваро Мората муаллифлик қилди.

Инглиз жамоаларидан, хусусан, «Манчестер Сити» қийин кечган баҳсда «Аталанта» билан сафарда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. «Тоттенҳэм» эса «Црвена Звезда»ни сафарда 4:0 ҳисобида тор-мор келтирди.

ЕЧЛ

4-тур

6 ноябрь, чошанба

«А» гуруҳи

ПСЖ—«Брюгге» 1:0

Гол: 1:0 – 21 Икарди.

«Реал»—«Галатасарой» 6:0

Голлар: 1:0 – 4 Родриго, 2:0 – 7 Родриго, 3:0 – 14, пенальти Рамос, 4:0 – 45 Бензема, 5:0 – 81 Бензема, 6:0 – 90 Родриго.

«Б» гуруҳи

«Бавария»—«Олимпиакос» 2:0

Голлар: 1:0 – 69 Левандовски, 2:0 – 89 Перишич.

«Црвена Звезда»—«Тоттенҳэм» 0:4

Голлар: 0:1 – 34 Ло Чельсо, 0:2 – 57 Сон Ҳён Мин, 0:3 – 61 Сон Ҳён Мин, 0:4 – 85 Эриксен.

«C» гуруҳи

«Аталанта»—«Манчестер Сити» 1:1

Голлар: 0:1 – 7 Стерлинг, 1:1 – 49 Пашалич.

«Динамо З»—«Шахтёр Д» 3:3

Голлар: 0:1 – 13 Алан Патрик, 1:1 – 25 Петкович, 2:1 – 83 Иванушец, 3:1 – 89 Адеми, 3:2 – 90 Мораес, 3:3 – 90, пенальти Тете.

«Д» гуруҳи

«Локомотив»—«Ювентус» 1:2

Голлар: 0:1 – 3 Рэмзи, 1:1 – 12 Миранчук, 1:2 – 90 Дуглас Коста.

«Байер Л»—«Атлетико М» 2:1

Голлар: 1:0 – 41, автогол Томас, 2:0 – 55 Фолланд, 2:1 – 90 Мората.