Футбол бўйича Европа Лигаси 4-тури доирасида «Ф» гуруҳида битта ўйин бўлиб ўтди.
Унда «Арсенал» сафарда «Гимараеш» клуби меҳмони бўлди. Учрашувнинг 80-дақиқасида Шкодран Мустафи Лондон клубини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 91-дақиқада Бруно Дуарте гол уриб, мувозанатни тиклади.
Ўйин томонларнинг 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Мазкур натижадан сўнг «Арсенал»нинг очколари сони 10 тага етди. Ва жамоа гуруҳда яққол пешқадам бўлиб турибди. «Гимараеш» эса 4-турга келиб, илк очкосини қўлга киритди.
Европа Лигаси4-тур баҳси6 ноябрь, чоршанба
«Гимараеш» — «Арсенал» 1:1
Голлар: 0:1 – 80 Мустафи, 1:1 – 90 Бруно Дуарте.«Витория Гимараэш» – Дуглас Жезус, Рафа Соареш, Венансиу, Гарсия, Тапсоба, Эванжелиста (Лео Бонатини, 82), Педру Родригеш (Поа, 61), Эдвардс, Агу, Давидсон (Рошиня, 68), Бруно Дуарте.
«Арсенал» – Мартинес, Мустафи, Папастатопулос, Тирни, Мэйтленд-Найлз, Мартинелли, Себальос (Гундузи, 54), Пепе, Уиллок (Торрейра, 78), Ҳолдинг, Сака (Ляказетт, 65).
Огоҳлантиришлар: Мустафи (18), Рафа Соареш (33), Ҳолдинг (66).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)