2 ноябрь куни Навоий вилоятининг Навбаҳор тумани «Совунгар» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи ариқдан эркак кишининг жасади топилди, деб ёзади «Postda.uz».
Ташқи кўринишидан ҳеч қандай жароҳат топилмаган жасад тиббий экспертизадан ўтказилганда фуқаро юқори нафас йўлларининг сув билан беркилиши оқибатида келиб чиққан механик асфиксиядан вафот этгани аниқланди.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида унинг шахси аниқланди. У «Ромитан» МФЙда яшаган 1977 йилда туғилган Д.В. бўлиб чиқди.
Айни пайтда унинг сувга қандай тушиб кетгани, жиноят аломатлари бор-йўқлиги юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)