Фарғона вилоятининг Бағдод туманида содир бўлган ЙТҲда икки нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Postda.uz» хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса 4 ноябрь куни содир бўлган. Бағдод туманида яшовчи Д.В. ўзинг Тiko автомашинасида икки фарзанди билан кетаётган бўлган. У А-373 йўлининг 54-километрида асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган Андижон вилояти Булоқбоши туманида яшовчи Д.М. бошқарувидаги Nexia автомашинасига йўл бермасдан, йўлига чиқиб кетиши оқибатида тўқнашув содир бўлган
Натижада Тiko ҳайдовчиси бошқарувни эплай олмай, шу ердан оқиб ўтувчи зовурга тушиб кетган. Оқибатда Тiko’да бўлган ҳайдовчи Д.В.нинг 7-синфда ўқийдиган қизи И.В. воқеа жойида вафот этган. Яна бир қизи, 2-синф ўқувчиси Р.В. эса шифохонага келтирилганида ҳаётдан кўз юмган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)