Тошкентнинг Чилонзор туманида маст эркак 43 ёшли эркакка пичоқ билан жароҳат етказди, деб хабар бермоқда ИИББ матбуот хизмати. Бу ҳақида Чилонзор тумани ИИО ФМБга 4 ноябрь куни хабар келиб тушган.
Маълум бўлишича, 1 ноябрь куни соат 21:10 да 43 ёшли эркак И.Р. спиртли ичимлик таъсири остида безорилик қилиб, 43 ёшли эркак Б.А.га пичоқ билан жароҳат етказган. Оқибатда Б.А. тиббий ёрдамга мурожаат қилган.
Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик») бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳ (0)