Швейцарияда футболчи Криштиану Роналдунинг собиқ сартароши Рикардо Маркес Феррейра ўлдириб кетилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
40 ёшли Феррейранинг жасади 1 ноябрь, жума куни Цюрихдаги меҳмонхона ходимлари томонидан топилган. Унинг танасига пичоқ билан жароҳатлар етказилган, хонанинг барча жойларида эса қон излари бўлган.
3 ноябрь куни Цюрихда ушбу жиноятни содир этишда гумон қилиниб, Бразилиянинг 39 ёшли фуқароси қўлга олинган. Уни қотилликка ундаган сабаблар маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)