McDonald’s бош директори Стивен Истербрук қўл остидаги ходималардан бири билан ишқий муносабатлари туфайли лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Истербрук уйланмаган, ўзаро муносабатлар эса икки томон истагига кўра юз берган бўлса ҳам, бош директорнинг хатти-ҳаракатлари бундай романларни ман этувчи корпоратив қоидаларнинг бузилиши деб топилди. Истербрукнинг ўзи ҳам буни тан олди ва директорлар кенгаши қарорига рози бўлди.
McDonald’s бош директори лавозимини шу пайтгача АҚШдаги бўлинма раҳбари бўлган Крис Кемпчинский эгаллаши айтилмоқда.
Маълумот учун, Истербрук компанияни 2015 йилдан бери бошқариб келаётганди. Бу вақт мобайнида McDonald’s умумий капиталлашуви деярли икки бараварга кўтарилганди.
Изоҳ (0)