Ироқнинг Карбало шаҳридаги норозилик намойишлари вақтида Эрон консуллигига ҳужум уюштирилган, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Карбалодаги намойишлар ва Эрон консуллигига ҳужум вақтида беш нафар одам ҳалок бўлган ва бир неча Ироқ фуқаролари жароҳатланган.
Бироқ Инсон ҳуқуқлари бўйича Ироқ олий комиссияси маълумотига кўра, полиция намойишчиларни тарқатишга уринган вақтда Карбалода уч нафар одам қурбон бўлган.
Эрон консуллигининг эшиклари ёқиб юборилгани ва дипломатик миссияни қўриқлаётган хавфсизлик ходимлари намойишчиларга қарата ўт очган. Норозиликлар иштирокчилари консулликдаги Эрон байроғини Ироқникига алмаштириб қўйган.
Мавзуга доир: Эрон олий етакчиси Оятуллоҳ Али Хоманаий душманлар Ироқ ва Эрон ўртасида низо чиқара олмаслигини маълум қилди
Мавзуга доир: Али Хоманаий Ироқ ва Ливандаги намойишчиларга эътиборни ватан хавфсизлигига қаратишни тавсия қилди
Изоҳ (0)