• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода кўмилганидан 9 ойдан сўнг эксгумация қилинган марҳума ўлимига сабабчи шифокорга суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди

    Ижтимоий тармоқларда бир йилдан ортиқроқ вақтдан буён «айланаётган» ғиждувонлик муаллима Гулмира Нуриддинованинг ўлими билан боғлиқ воқеаларга жорий йил 21 октябрида Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди апелляция инстанцияси ажрим қилди. ЖИБ вилоят суди раиси ўринбосари Абдуманноп Шайдоевга кўра, Шофиркон тумани судининг 2019 йил 11 июлдаги суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Лайло Ҳайитова маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мазкур ҳукмга кўра, Ғиждувон тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли 65-сон ҚОП бош врачи вазифасида ишлаган Салоҳиддин Холов Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 116-моддасининг 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган ва шу моддага асосан, ЖКнинг 45-моддаси қўлланилиб, уч йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Унга нисбатан уч йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    Эслатма ўрнида: муаллима Гулмира Нуриддинова 2018 йилнинг 1 январидан 4 январига қадар шифокор Салоҳиддин Холовнинг яшаш уйида ташкил қилинган касалхонада стационар тартибда ётиб, даволаниб келган. 4 январь куни унинг жасади «Жаъфар» ариғидан топилган. Ғиждувон туман суд-тиббий экспертиза эксперти Фахриддин Аҳмедов томонидан мурда экспертиза қилинган ва шу куни «Имом Бакир» қабристонида дафн этилган. Муаллима ўлимидан сўнг орадан 9 ой вақт ўтгач, унинг жасади эксгумация қилинган. Шифокор Салоҳиддин Холов эҳтиёт шарт билан гумондор сифатида қамоққа олинган.

    Марҳуманинг яқинларига кўра, жасад эксгумация қилинишига шифокор С. Холовнинг кирдикорлари ва бирламчи экспертнинг ўлим билан боғлиқ ҳолат бўйича ёлғон хулоса бериши сабаб бўлган. Бундан ташқари, бирламчи экспертнинг экспертиза жараёнида марҳуманинг тана аъзоларида зўраки ўлим белгилари аниқланмагани, шифокор оила аъзолари ҳамда эксперт томонидан гўё унинг ҳаёт даврида «руҳий хаста бўлган», дейилгани ўз-ўзидан марҳуманинг яқинларини таажжубга солган.

    Иш ҳужжатларига кўра, марҳума ҳаёт даврида сурункали юрак ишемик касаллиги, гипертония III босқич, артериал гипертензия I даража, хавф гуруҳ IV босқич, бош мия орқа чуқурчаси кистаси, 12 бармоқли ичак пиёзча қисми яра касаллиги, эрозив гастрит билан оғриган, стационар даволанган. Бу эса унинг бемор бўлса-да, руҳий хаста эмаслигини англатади.

    Бирламчи эксперт хулосаси ўз тасдиғини топмади

    Бирламчи эксперт хулосасига кўра, марҳуманинг танаси ёриб кўрилгач, ўлимга сабаб бўладиган бирор бир касалликнинг морфологик белгилари аниқланмаган. Ошқозони кесиб кўрилганда, 0,5 литр атрофида хира лойқасимон сув бўлган. Чап юз, бурун усти терисида жойлашган юзаки қирилиш ва шилинмалар марҳума ўлимидан сўнг сув оқими таъсирида тананинг шу соҳалари сув ҳавзасидаги қаттиқ ўтмас жисмларга урилиши, сирпанишидан юзага келган.

    «Марҳума Нуриддинова Гулмира Фазлиддиновна ўлими нафас тешикларининг сув билан бекилиши, ҳиқилдоқ рецепторларининг сувдан таъсирланиши ва ҳиқилдоқнинг турғун рефлектор спазмидан юзага келган обтурацион механик асфиксия (спастик тури — қуруқ чўкиш) оқибатида юзага келган. Аниқланган морфологик белгилар, яъни ўпкаларнинг эмфизематоз шишуви (гипераэрия), суд гистологик текширув натижалари (ўпкада ўткир эмфизема, текширув учун юборилган диагностик аъзолар, яъни буйрак бўлаги, жигарда 4 та жуда кам диатом — планктон экземпляри топилганлиги, назорат ўпкада 35 та диатом — планктон экземпляри топилган»,—дейилган эксперт Ф. Аҳмедов хулосасида.

    Бухоро вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими катта терговчиси, 2-даражали юрист Ж.Ҳайдаров ЖИБ Бухоро шаҳар судининг 23.07.2018 йилдаги мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги ажримига асосан Республика суд тиббий экспертиза бош бюроси эксперти, вилоят ИИБ ходимлари, вилоят прокуратураси вакиллари ва холислар иштирокида эксгумация ўтказилишини маълум қилган. Марҳуманинг яқин қариндошлари эксгумацияга қарши эканликлари сабабли ИИБ ходимлари иштирокида тартиб таъминланган ва сўнгра жасад қабрдан чиқарилган.

    Эксгумация: текширув, хулоса, натижа

    Республика суд-тиббий экспертиза бош бюроси эксперти Шоҳсанам Ядгарова томонидан «Дарё»га тақдим этилган 96-эксперт хулосасига кўра, эксгумация ҳаракати сунъий ёруғликда ўтказилган. Мурда рангсиз целлофан билан тўлиқ ўралган, у очилганда, мурда ўралган оқ рангли мато чириб қизғиш қўнғир рангга қирган, илвираб, тегилса йиртилиб кетадиган ҳолда бўлган. Мато мурдадан ажратиб олинганда, унинг тери қопламлари чуқур чириш жараёнида бўлган. Мурда юзи териси тўқ қўнғир рангда ёпишиб кетгани боис, кимлигини фарқлашнинг имкони бўлмаган.

    Мурдада бош тепа энса соҳасида бирламчи экспертиза жараёнида очиб текширилганлигини тасдиқловчи тикилган жойлари мавжуд бўлган. Бирламчи экспертиза жараёнида кесилиб тикилган жароҳатларидан ташқари, бошқа шунга ўхшаш жароҳат ёки уларнинг изларини топишнинг имкони бўлмаган. Калла гумбаз суяклари арраланиб, калла асос бўшлиғи понасимон суяк танасидан долото ёрдамида кучли зарба билан урилиб, чопма тешик ҳосил қилинган. 2х2 сантиметр ўлчамдаги суяк парчаси олиб ташланган. 0,5 миллилитрли шприц ёрдамида бўшлиқда суюқлиқ бор-йўқлигини аниқлашга киришилган. Бироқ, бирор бир суюқлик топилмаган. Бирламчи суд тиббий экспертиза текшируви жараёнида тикилган иплар кесилган ва мурда бўйин кўкрак ва қорин бўшлиқлари очилган. Бундан ташқари, текширув жараёнида суяк тизимида синиш ёки шунга гумон бўлган ҳолатлар ҳам аниқланмаган.

    Ўтказилган қайта экспертиза жараёнида мурда эксгумацияси вақтида бирламчи экспертиза текшируви учун тана бўшлиқларининг очилиб тикилган соҳалардан ташқари, чуқур чириш жараёни кечаётганлиги сабабли марҳуманинг танасида бошқа тан жароҳати ёки уларнинг излари мавжудлигини аниқлаш имкони бўлмаган. Суяк тизимида синиш, ёрилиш каби жароҳатлар аниқланмаган.

    Аммо бирламчи суд тиббий текшируви жараёнида мурда бошининг тепа соҳасида ташқи томондан четлари ноаниқ, ўлчами 7х5 сантиметр атрофида тери қизғиш тусдаги, пайпасланганда шишли, шу соҳа ички юзасидан кўрилганда, 3,5х2,5 сантиметр ва 2,0х1,8 сантиметр ўлчамларда тўқ қизил рангли қон қуйилиш мавжудлиги аниқланган. Ушбу жароҳатлар соҳасидан суд гистологик текширув учун эса намуна олинмаган.

    Эксгумация жараёни ИИБ ходими томонидан фотосуратга олиб борилган. Эксгумация якунлангач, марҳуманинг мурдаси қабрга қўйилиб, қабр дастлабки ҳолатига келтирилган.

    Муаллима сувга чўкиб эмас, дори воситасидан заҳарланиб ўлган

    Бирламчи мурда текшируви вақтида марҳуманинг ички аъзолардан олинган ташхис қўйиш учун асос бўлган (диагностик) аъзолар жигар, буйрак ҳамда қайта экспертиза жараёнида эксгумация йўли билан олинган ўнг сон суяги илиги таркибида Бош бюрода ўтказилган диатом-планктон текшируви жараёнида диатом-планктонлар топилмагани кўрсатилган. Эксгумациядан сўнг текширув учун тақдим этилган диагностик аъзолар буйрак, жигар ва ўнг сон суяк илигида диатом-планктон топилмаган, назорат аъзо ўпкадан эса 12 та экземпляр диатом планктони топилгани айтилган.

    Бош бюрода суд гистологик бўлимда ўтказилган қайта экспертиза текширувда аниқланган фактларга кўра, ўпкада чўкишга хос бўлган ўткир эмфизема(гипераэрия) белгилари аниқланмаганлиги марҳуманинг сувга ўлимидан кейин туширганлигидан далолат беради, дейилган. Шунга кўра, эксгумация хулосасида берилишича, ўтказилган қайта гистологик текширувлар жараёнида бирламчи эксперт хулосаси ўз тасдиғини топмаган. Такрорий экспертиза кўра, марҳума Гулмира Нуриддинова сувга чўкиб эмас, юборилган дори воситасидан заҳарланиб ўлгани ойдинлашган.

    Бухоро вилоят Соғликни сақлаш бошқармасининг 2019 йил 11 февралдаги 01/90-сонли хати орқали ўтказилган хизмат текшируви хулосасига кўра, Ф. Аҳмедов томонидан мурданинг тўлиқ текширилмасдан, камчиликларга йўл қўйгани кўрсатилган.

    Қайта экспертиза хулосаси адолат қарор топишига асос бўлган

    Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди аппеляция инстанцияси ажримига кўра, унга нисбатан Жиноят Кодексининг 238-моддаси, 1-қисми билан ЖКнинг 45-моддаси қўлланилган ҳолда 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 2 йил озодликдан чеклаш жазоси ўзгаришсиз қолдирилган.

    Айни пайтда Ф. Аҳмедов ушбу жазо муддатини ўтамоқда. Бироқ, у аппеляция судида ҳам айбсизлигини ва СТЕ бош бюросининг 96-хулосасида билдирган эътирозини рад этган. Ўз норозиликларини билдирган. Худди шунингдек, ушбу ҳолат бўйича ўтказилган суриштирувда жорий йил 2 сентябрида «Дарё»да эълон қилинган интервьюсида «Республика суд-тиббий экспертиза бош бюроси эксперти Шоҳсанам Ядгарова томонидан олиб борилган экспертизада меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга зид равишда асоссиз тарзда хулоса берилган, эксгумацияда эътиборсизлик бўлган. Хўжакўрсинга иш қилинган. Жасад ҳолатига нисбатан нотўғри хулосаланган», дея нотўғри кўрсатма бергани ойдинлашган. Унинг ҳуқуқ-тартибот идораларига қайта комиссиявий суд-тиббий экспертиза тайинлаш талаби билан чиққан важлари инобатга олинмаган. Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди аппеляция инстанцияси ажримида бирламчи эксперт хулосаси рад этилган.

    Хусусан, СТЕ бош бюроси хулосасига кўра, Гулмира Нуриддинованинг ўлимига қўлланилган турли дорилар, сурункали юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги фонида ривожланган ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги натижасида келиб чиққан геморрагик ўпка шиши сабаб бўлган. Марҳуманинг сувга ўлимидан кейин туширилганлиги СТЕ бош бюроси ҳамда Республика патологоанатомия марказида ўтказилган қайта гистологик текширувлар натижалари билан тасдиқланган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Иш ҳолатига кўра, С. Холов лицензия олмасдан уйида қонунга зид равишда тиббий фаолият билан шуғулланган. Уйида тиббий фаолият юритиши учун тиббий асбоб-укуналари мавжуд бўлмаган. Ўзи содир этган жиноятини яшириш, хусусий клиникаси фаолиятини фош этмаслик учун Г. Нуриддиновани ўз жонига қасд қилган, деб кўрсатган ва унинг мурдасини автомашинага ортиб, Ғиждувон тумани, «Ҳавзак» МФЙ, Хўжала қишлоғидан оқиб ўтувчи «Жаъфар» ариғига ташлаб юборган.

    Суд ҳайъати томонидан судланувчи Салоҳиддин Холов ва унинг ҳимоячилари, шунингдек, судланувчи Ф. Аҳмедов ва унинг ҳимоячиларининг судда 2018 йил 8 сентябрдаги 96- хулосани нотўғри эканлиги ҳақида билдирган шикоят ва важлари тасдиғини топмаган, деб ҳисобланган.

    Ҳукм ўзгаришсиз қолдирилиб, келтирилган аппеляция шикоятлари қаноатлантирилмаган.

    — Судланувчи Салоҳиддин Холов эҳтиётсизлик оқибатида ўз касбига нисбатан бепарволик ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли касб юзасидан ўз вазифасини лозим даражада бажармаган ва одам ўлимига сабабчи бўлган. Бироқ, судда судланувчининг муқаддам судланмаганлиги инобатга олинди. Шунга кўра, Жиноят Кодексининг 116-модда, 3-қисми билан айбли, деб топилди. Ушбу моддага асосан, шахснинг ўз касбига нисбатан бепарволиги ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги, баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Бу ўринда Республика суд-тиббий экспертиза бош бюроси эксперти Шоҳсанам Ядгарова хулосалари тўғри бўлиб чиқаяпти. Экспертнинг хулосаси судланувчини айблашда асос бўла олди. Адвокат ёки бошқа шахсларнинг ҳолатга муносабати борасида сўз кетганда, бевосита бу уларнинг касб этикасидан келиб чиққан фикри. Бу эса уларнинг талабига кўра, судланувчининг оқланиши учун асос бўлолмайди,—деди «Дарё»га Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди раиси ўринбосари Абдуманноп Шайдоев.

    Мавзуга доир: Бухоролик ўқитувчи аёл ўлимидан 9 ой ўтиб эксгумация қилинди. Уни даволаган шифокор қамоққа олинган

    05.11.2019, 09:31   Изоҳ (0)   46536
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Истанбулда яна бир ўзбекистонлик вафот этди

    05.11.2019, 09:10

    Миллий университет ректори Япониянинг фахрий унвони билан тақдирланди

    05.11.2019, 08:39

    Навоийда шифокорни таҳқирлаган шахслар 15 суткага қамалди

    05.11.2019, 05:36

    Танзила Норбоеванинг Қозоғистонга ташрифи бошланди

    05.11.2019, 03:34

    Маҳаллий ҳокимликларнинг ўз бюджетини қабул қилиш тартиби ўрнатилади

    05.11.2019, 01:32

    Тошкент, Андижон ва Хоразмнинг айрим ҳудудларида 5—6 ноябрь кунлари электр таъминотида вақтинча узилишлар бўлади

    04.11.2019, 23:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Марказий банк бир ойда 6 та банкни жаримага тортди

    Ўзбекистон | 19 май, 13:07

    Анжелина Жоли 14 йиллик танаффусдан сўнг илк бор Канн кинофестивалига ташриф буюрди

    Кино | 19 май, 12:50

    АҚШда икки бошли илон аниқланди (фото)

    Дунё | 19 май, 12:39

    “Барселона” ва “Манчестер Юнайтед” жаҳон чемпиони учун кураш олиб бормоқда

    Спорт | 19 май, 12:25

    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади

    Реклама | 19 май, 12:00

    Россияга кириш учун 30 июндан QR код талаб этилади

    Дунё | 19 май, 11:51

    Ҳам кўнгилочар, ҳам тарбиявий: фарзандлар билан бирга кўришга арзигулик 5 та фильм

    Кино | 19 май, 11:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.