31 октябрь куни оғир жароҳатлар билан Çorlu Devlet Hastanesi тиббиёт муассасасига жойлаштирилган Ўзбекистон фуқароси З.В. вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга таяниб, ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Консуллик-ҳуқуқий масалалар ҳал қилинганидан ва зарур ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг, марҳумнинг жасади дафн қилиш учун Ўзбекистонга юборилди.
Марҳумнинг иш жойи Yıldız Taşlama фабрикасидаги авария ва хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик бўйича тергов давом этмоқда. Бош консулхона вазиятни назоратга олган.Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида Туркиянинг «Адолат ва тараққиёт» партияси депутати, нафақадаги генерал Ширин Уналнинг уйида ишлаган ўзбекистонлик Нодира Қодирова тўппонча ўқидан олинган жароҳат оқибатида вафот этган эди. Кейинроқ, Нодира Қодированинг акаси синглисининг ўлими билан боғлиқ тафсилотларни маълум қилганди.
Изоҳ (0)