Қозоғистон Парламенти Сенати раисининг таклифига биноан, 2019 йил 4 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Сенат делегацияси Қозоғистонга расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Сенати матбуот хизмати хабар берди.
Мавзуга доир: Танзила Норбоева бошчилигидаги Сенат делегацияси Қозоғистонга расмий ташриф билан келди
Ташриф давомида Қозоғистон Парламенти раҳбарияти ва сенаторлар билан учрашувлар ўтказилади, икки томонлама ҳамкорликнинг кун тартибида турган, шу жумладан, парламентлараро алоқаларга доир долзарб масалалар муҳокама этилади.
2019—2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати ўртасида парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий тадбирлар режаси — «Йўл харитаси»ни имзолаш режалаштирилган.
Изоҳ (0)