Тошкент вақти билан 3 ноябрь тонгида АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида UFC 244 мусобақаси бўлиб ўтди.
Кечанинг асосий жангида Найт Диас ва Хорхе Масвидаль BMF камари учун баҳс олиб борди. Жанг учинчи ва тўртинчи раундлар оралиғида тўхтатилди. Шифокорлар Диасни текширувдан ўтказди ва унга жангни давом эттиришга рухсат бермади. Шу тариқа Масвидаль техник нокаут билан ғалабага эришди.
Асосий кардаги бошқа жанглар натижаси билан танишинг:
- Даррен Тилл (18-2-1) Келвин Гастелумни (15-5) очколар ҳисоби бўйича мағлуб этди (27-30, 29-28, 30-27), ўрта вазн;
- Стивен Томпсон (15-4-1) Висенте Люкени (17-7-1) очколар ҳисоби бўйича мағлуб этди (30-26, 30-26, 29-27), яримўрта вазн;
- Деррик Льюис (22-7) Благой Ивановни (18-3) очколар ҳисоби бўйича мағлуб этди (30-27, 28-29, 29-28), оғир вазн;
- Кевин Ли (18-5) Грегор Гиллеспини (13-1) биринчи раундда нокаутга учратди, енгил вазн.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)