Бухоро вилоятининг Пешку туманида жойлашган хонадонлардан бирида куёв қайнанасининг оғилхонасини ёқиб юборди. Бу ҳақда «Postda.uz» нашри хабар берди.
Фуқаро И.Э.нинг охирги жанжалидан кейин турмуш ўртоғи яна онасиникига кетиб қолади. Уни олиб келиш учун борганиди, қайнанаси қаршилик қилиб, маҳалла раиси билан келишини айтиб қайтариб юборади.
Бу ҳолатдан асабийлашиб И.Э. спиртли ичимлик ичиб оғилхона томонда ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилиб сомон тўла оғилхонани ёқиб юборади. Бу иши билан И.Э. қайнанасидан «ўч» олади.
Келтирилган зарар ҳадида ҳеч қандай маълумот берилмаган.
Айни пайтда И.Э.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)