Жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб, электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун ариза юбориш Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилиши белгиланган эди.
Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳукумат қарори билан Энергетика вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига тегишли тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари порталига уланиш вазифаси юклатилган.
Бироқ айрим техник сабабларга кўра, ушбу ташкилотлар давлат хизматлари кўрсатилиши учун зарур бўлган маълумотлар базасини Ягона интерактив давлат хизматлари порталига улашга улгурмаган.Мазкур давлат идоралари томонидан ўзларига юклатилган вазифалар амалга оширилгандан сўнг Давлат хизматлари марказлари орқали ушбу давлат хизматларини олиш мумкин бўлади.
Ушбу масала Давлат хизматлари агентлиги томонидан назоратга олингани айтилган.
Изоҳ (0)