Тошкентнинг Юнусобод тумани 15-даҳасидаги кўп қаватли 23-уйнинг 31-хонадонида ёнғин юз берди, деб хабар бермоқда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати. Ҳодиса ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига 31 октябрь, пайшанба куни соат 06:26 да хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш техникаси юборилган. Бўлинмалар кўрсатилган манзилга 7 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 06:44 да ўчирилган.
Ўт ўчириш пайтида хонадонга меҳмонга келган 64 ёшли V.Г. ва 60 ёшли Л.Г. қутқарилган бўлиб, ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли.
Ёнғиндан уйнинг 5 квадрат метр майдонда хона жиҳозлари ёниб зарарланган, 45 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин маст ҳолда сигарета чекиб, ухлаб қолишдан содир бўлган деб тахмин қилинмоқда.
Бундан аввал Тошкентда тўрт қаватли уйнинг том қисми ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)