Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани, Бекобод қишлоғида эркак рашк туфайли хотинини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа 30 октябрь, чоршанба куни соат 15:00 ларда юз берган. 43 ёшли эркак А.А. 41 ёшли турмуш ўртоғи Н.А. билан рашк туфайли жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан унинг ўнг биқин ва кўкрак соҳасига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу моддада 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Шимолий Корея “жосус” сунъий йўлдошини учириш санасини эълон қилди
Маҳаллий
Халқ демократик партияси Ўзбекистон президентлигига номзод ва унинг дастурини тасдиқлади
Маслаҳатлар
Рақамли детокс: гаджетлар таъсирини камайтиришга ёрдам берадиган 7 та маслаҳат