Зимбабведа телекоммуникация бозорининг давлат алоқа хизматлари 95 фоизга оширилди. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.
Хабарга кўра, алоқа хизматларининг нархи 95,39 фоизга ошган, бу қўнғироқлар ҳамда СМС-хабарномаларига ҳам тааллуқли.
Шунингдек, мамлакатда автомобиль учун ёнилғи нархлари ҳам 12 фоизга ошганди. Электр энергия учун тарифлар эса октябрь ойида 320 фоизга қимматлаган.
Ҳукумат инфляция даражаси ҳақидаги маълумотларни ОАВда эълон қилишни 2020 йил февралига қадар тақиқлаб қўйди. Мамлакатда 1 АҚШ доллари 322 Зимбабве долларига тенг бўлиб қолган.
26 июнда Зимбабве ҳукумати 2009 йилда амалга киритилган мултивалюта саватчасини соддалаштирган ва мамлакатда барча тўловлар ва савдолар Зимбабве долларида амалга оширишни белгилаб қўйган.
Мултивалюта саватчаси инфляция ҳаддан ташқари ўсиб кетгани сабаб бундан ўн йил аввал жорий этилган. Шундан кейин инфляция 236 миллион фоизга етган ва давлат статистика хизмати маълумотларни эълон қилишни тўхтатган ва Зимбабве долларидан воз кечганди.
Аввалроқ, Зимбабведа пасспорт тайёрлаш учун қоғоз қолмагани, шунингдек, мамлакатдаги иқтисодий инқироз сабаб Африка қўриқхоналаридаги ёввойи ҳайвонлар ҳам қийналаётгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)