Покистоннинг Панжоб вилоятида темир йўл поездида ёнғин чиқиши натижасида ҳалок бўлган одамлар сони 62 нафарга етди. Бу ҳақда маҳаллий полиция баёнотига таяниб «РИА Новости» хабар берди.
Поезд Карачи–Равалпинди йўналиши бўйича қатновни амалга оширган. Маълумотларга кўра ёнғин чиқишига овқат пишириш газ балонининг портлаши сабаб бўлган. Гувоҳларнинг айтишига қараганда олов чиқиши натижасида поезднинг учта вагонида ёнғин кузатилган.
Мамлакат темир йўллар вазири Шайх Рашид йўловчиларнинг аксар қисми ёнаётган ва айни вақтда ҳаракатни давом эттираётган поезддан сакраши натижасида ҳалок бўлганини маълум қилди.
Вазир ҳозирча ҳалок бўлганларнинг маълум қисмининг шахслари аниқлангани, тиббиёт ходимлари айрим жасадларининг танаси бутунлай куйиб кетгани сабабли уларнинг шахсларини аниқлаштириш жараёни қийинлигини билдирган.
Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳам аниқлаштирилмоқда. Темир йўлдаги қатновлар бир неча соатда қайта тикланади.
Изоҳ (0)