Футбол бўйича Англия Лига Кубогининг 4-босқичи доирасида 30 октябрь, чоршанба куни 2 та марказий ўйин якунланди.
Юрген Клопп қўл остидаги «Ливерпуль» «Энфилд»да Унаи Эмери бошлиқ Лондоннинг «Арсенал» клубини қабул қилди.
Учрашув давомида «тўпчилар» вакиллари Лукас Торрейра (19), Габриэль Мартинелли (26, 36), Энсли Мэйтленд-Найлз (54) ҳамда Жо Уиллок (70) «Ливерпуль» дарвозасини ишғол қилган бўлса, мезбонларнинг голларига Жеймс Милнер (43, пенальти), Алекс Окслейд-Чемберлен (58) ва Дивок Ориги (62, 90) муаллифлик қилди. Лондонликлар ҳимоайчиси Шкодран Мустафи (6) эса ўз ҳисобига автогол ёздириб қўйди.
Шу тариқа ўйиннинг асосий вақти 5:5 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Пенальтилар сериясида эса «Ливерпуль» ғалабани илиб кетди ва мусобақанинг кейинги босқичига чиқди (пенатилар серияси — 5:4).
Фрэнк Лэмпард бошқарувидаги Лондоннинг бошқа бир жамоаси «Челси» Оле-Гуннар Сульшер бошчилигидаги «Манчестер Юнайтед»га қарши майдонга тушди.
Беллашувда «манкунианлар» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд (25—пенальти, 73) дублга эришган бўлса, «аристократлар»нинг ягона голига Миши Бацҳуайи (61) муаллифлик қилди.
Натижада «Юнайтед» меҳмонда кечган баҳсда «Челси»ни кичик ҳисобда таслим этди (2:1).
Англия Лига Кубоги
4-босқич баҳлари
30 октябрь, чоршанба
«Ливерпуль»—«Арсенал» 5:5 (пенальтилар серияси — 5:4)
Голлар: 1:0 — 6, автогол Мустафи, 1:1 — 19 Торрейра, 1:2 — 26 Мартинелли, 1:3 — 36 Мартинелли, 2:3 — 43, пенальти Милнер, 2:4 — 54 Мэйтленд-Найлз, 3:4 — 58 Окслейд-Чемберлен, 4:4 — 62 Ориги, 4:5 — 70 Уиллок, 5:5 — 90 Ориги«Челси»—«Манчестер Юнайтед» 1:2
Голлар: 0:1 — 25, пенальти Рэшфорд, 1:1 — 61 Бацҳуайи, 1:2 — 73 РэшфордЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)