Футбол бўйича Италия чемпионати ушбу мавсумида томошабинлар ташрифи ҳисоблаб чиқилди.
Numeri Calcio портали маълумотларига кўра, Италия чемпионатида ўртача ташриф 27 134 томошабинни ташкил этади.2000/01 йилги мавсумдан кейин илк бор ўртача ташриф 27 минг томошабиндан ошди. Бироқ у вақтда мусобақада ҳозиргидек 20 жамоа эмас, 18 та клуб қатнашар эди. Ўтган мавсум эса ўртача ташриф 25 500 кишини ташкил этган.
Бу кўрсаткич бўйича энг яхши натижа «Интер»га тегишли (64 271 нафар томошабин, жамоа 5 та уй ўйини ўтказган). Унинг кетидан «Милан» (56 050, 4) ва «Ювентус» (39 651, 4) бормоқда.
Кучли олтиликдан шунингдек, «Рома» (36 747, 5), «Фиорентина» (35 728, 5) ва «Наполи» (35 636, 4) жамоалари ўрин олган. Энг ёмон кўрсаткич эса «Сассуоло»га (10 521, 4) тегишли.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)