«Барселона» Испания чемпионатининг 11-туридан ўрин олган баҳсда «Вальядолид»ни қабул қилди ва 5:1 ҳисобидаги ғалабага эришди.
Майдон эгалари ҳужумчиси Лионель Месси 34-дақиқада жарима зарбасини аниқ ижро этган ҳолда гол уришга эришди. Opta маълумотига кўра, бу 32 ёшли футболчи фаолиятидаги жарима зарбасидан киритилган 50-гол бўлди («Барселона» сафида 44 та, Аргентинада — 6 та). Шунингдек, бу аргентиналик футболчи учун каталонлар устози Эрнесто Вальверде қўл остидаги 100-гол бўлди.
Месси ушбу ўйинда яна бир гол ва иккита самарали узатмага муаллиф бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)