«Барселона» 29 октябрь, сешанба куни Испания чемпионатининг 11-туридан ўрин олган баҳсда «Вальядолид»ни мағлубиятга учратди (5:1).
Каталонияликлар клуби ҳужумчиси Луис Суарес учрашувнинг 77-дақиқасида Лионель Мессининг узатмасидан кейин рақиб дарвозасини ишғол қилди.
«Вальядолид» уругвайлик футболчи Ла Лигада гол урмаган ягона клуб бўлиб қолаётганди. Шу тариқа 32 ёшли футболчи Испания чемпионатида қарши ўйнаган 27 та жамоанинг барчасига гол урди, дея маълумот бермоқда Opta.
Маълумот учун, Суарес 2014 йилдан буён «Барселона»да тўп суриб келмоқда ва шу кунгача чемпионатда 137 та гол уришга эришди. Суарес ушбу мавсум клуб сафида 11 та ўйин ўтказиб, саккизта голга муаллиф бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)