Самарқанд шаҳрида яшовчи Дониёр Зубайдов август ойида шаҳардаги Samsung дўконидан Huawei смартфонини харид қилган ва ўтказилаётган акцияда иштирок этиб, Nexia 3 ютиб олган. Бироқ ютуқни олишда қийинчиликка учраган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, дўконда Unique Marketing Group МЧЖ томонидан акция ўтказилаётган бўлиб, харидор купон тўлдирган.
15 кундан сўнг Дониёрга қўнғироқ бўлган ва Nexia 3 автомашинаси ютгани тўғрисида хабар берилган. Унинг 20 сентябрда «Zo‘r TV» телеканалида чиқиши айтилган. Орадан вақт ўтишига қарамай, ушбу фуқарога акциядан ютган автомобили берилмаган.
Бундан норози бўлган фуқаро Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Федерация мутасаддилари томонидан қилинган саъй-ҳаракатлар натижасида Дониёр Зубайдовга Nexia 3 олиб берилган.
Изоҳ (0)