Наманган вилоятида қалбаки доллар тайёрлаб сотаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура томонидан хабар берилди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда фуқаро М.М. ҳар бири 100 доллар купюрадаги 21 дона 2100 доллар миқдоридаги қалбаки валютани фуқаро У.Т.га 1000 долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.М.га нисбатан Жиноят Кодексининг 176-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)