Тошкентнинг Нукус кўчасида 28 октябрь, душанба куни иссиқ сув қувури ёрилиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, Нукус кўчасининг Ойбек кўчасидан Авлиё ота кўчасигача бўлган қисми иссиқлик таъминоти қувурида юзага келган носозлик сабаб вақтинча ёпилган эди.
Бир неча соат давомида олиб борилган таъмирлаш ишларидан сўнг мутахассислар томонидан авария ҳолати бартараф этилди ва Нукус кўчасининг автомобиллар ҳаракати учун ёпилган қисми соат 22:00 дан кейин транспорт ҳаракати учун очилган.
Изоҳ (0)