25 октябрь кунидан Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан пойтахтда иситиш мавсуми бошланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қарорга мувофиқ, иситиш мавсумига ўтиш 2 босқичда амалга оширилади:
- Биринчи босқичда – ижтимоий соҳа объектларида (мактабгача таълим, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш муассасаларида);
- Иккинчи босқичда – кўп қаватли уй-жойлар ва маъмурий биноларда.
Турар жойларда иссиқлик таъминоти ёқилиши жараёнида муаммолар юзага келса, Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Коммунал хизматлар бошқарув марказининг 1055 қисқа ҳамда (71) 210-01-87 рақамларига қўнғироқ қилиш мумкин.
Изоҳ (0)