Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд халқаро аэропортининг янги терминали лойиҳасини танлади. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.
Терминалнинг бир нечта лойиҳаси Шавкат Мирзиёевга Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналиши билан танишиш вақтида тақдим этилган ва Президент «Самарқанд учун энг мақбул»ини танлаган.
Янги терминал дизайни ўзида ўтмиш ва ҳозирги замонни мужассамлаштирган бўлиб, халқаро талабларга жавоб беради ва соатига 600 йўловчига хизмат кўрсата олади.
Мавзуга доир: Президент топшириғига кўра Самарқанд халқаро аэропортини реконструкция қилиш ишлари бошланди
Изоҳ (0)