«Халқ банки» томонидан чиқарилган «Имкон» лаҳзали пул лотереясини харид қилиб, 50 миллион сўм пул ютуғини қўлга киритган фуқаро ҳамон ютуғини ололмаяпти, деб хабар беради «Халқ сўзи Online».
Лотереясига июль ойида ютуқ чиққан Зоҳида Абдуҳалилова ҳалигача ўз ютуғини қўлга кирита олмаяпти. Бунга банк ходимлари лотереядаги рақамлар ўчирилаётганида бехосдан пастдаги «ўчирилмасин» ёзуви остидаги рақамлар ҳам ўчиб кетганини сабаб қилиб кўрсатмоқда.
«Аммо чиндан ютуқни қўлга киритган бўлса, банкда унинг кодини аниқ текшириш имкони бўлса, нима учун бундай ҳолат юз бермоқда? Бундай кўзбўямачиликдан кимга наф? Аслида бундай ўйинлар одамларни алдаш учун қилинмоқдами? Саволлар кўп, жавоб беришга келганда эса кимдан жавоб олишни билмайсан киши», — дейди Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси етакчи мутахассиси Қаҳрамон Шерматов.
Изоҳ (0)