Адлия вазирлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритиш борасидаги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Унда «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибини бузиш» тўғрисидаги 192-1-моддага қўшимча киритиш таклиф қилинмоқда. Жумладан:
- Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибига қўйиладиган талабларга мазкур тадбирларни ўтказувчи шахслар томонидан риоя этмаслик — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади;
- Тўйхона, кафе ва ресторанларнинг мансабдор шахслари томонидан тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишга қўйиладиган талабларни бузиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади;
- Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Мавзуга доир: Сенатор Ўзбекистонда «Тўй шартномаси» имзолашни йўлга қўйишни, тўйларни милиция назоратида ўтказишни таклиф қилди
Изоҳ (0)