Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатининг 2021 йилги мусобақасига Хитой мезбонлик қилади. Бу ҳақида ФИФА расмий сайтида маълум қилинди.
Мусобақа 2021 йилнинг июнь ва июль ойларида бўлиб ўтади.
Энди ФИФА конфедерациялар билан ҳар бир минтақадан қанчадан клуб иштирок этиши борасида муҳокамаларни бошлайди.
Маълумот учун, 2021 йилдан эътиборан клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати ҳар тўрт йилда бир бор ўтказилади. Унда 24 та клуб иштирок этади.
Яқин икки йил ичидаги Жаҳон Чемпионати эса эски тизимда ўтказилиб, унга Қатар мезбонлик қилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)