«Барселона» Европа Чемпионлар Лигаси 3-тури доирасида сафарда «Славия» клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувда Каталония клубининг илк голига Лионель Месси муаллифлик қилди. Granesote Live хабарига кўра, «Славия» — Месси еврокубоклар доирасида гол урган 33-клуб сифатида тарихга кирди.
Натижада Лео Криштиану Роналду ва Рауль қайд этган рекордни такрорлади. Иккала футболчи ҳам аввалроқ турли 33 хил клуб дарвозасини ишғол қилишга улгурганди.
Шунингдек Opta’нинг ёзишича, бу гол орқали Месси Чемпионлар Лигаси тарихида кетма-кет 15 мавсум гол ура олган илк футболчига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)