Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов нотаниш киши қўнғироқ қилиб ундан «Ростов» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисини Элдор Шомуродовни мамлакат бош жамоасига чақиришни талаб қилган.
«Менга яқинда қўнғироқ қилишди ва нима сабабдан жароҳат олган Фёдор Смолов ўрнига Шомуродовни таркибга жалб қилмаётганимни жиддий оҳангда сўрашди.
Ким қўнғироқ қилганини билмайман. Мухлис қаердандир менинг рақамимни топган ва қўнғироқ қилган. Унинг монологи узун бўлди: сен ундан-бундай, иқтидорли тўпурарни, снайперни кўрмаяпсан. Мен барча гапини эшитиб турдим ва жавоб қилдим: сиз барчасини тўғри гапиряпсиз, аммо энг муҳимини инобатга олмаяпсиз. Мен Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчисини таркибга чақира олмайман.
Афсуски, ўша вақтда суҳбатдошимнинг юзини кўра олмадим, бироқ унинг сукути гроссмейстерларга хос бўлди. Ҳазил ҳазил билан, баъзида ҳиссиётлар онгни тўсиб қўяди», — дея Черчесов сўзларини келтирмоқда Sportbox.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)