Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида ноябрь ойида Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади.
Ўзбекистон футбол ассоциатиясининг маълум қилишича, 9 ноябрь куни Қирғизистон терма жамоаси Тошкентда Вадим Абрамов шогирдларига қарши баҳс олиб боради.
Учрашувга «Пахтакор» стадиони мезбонлик қилади. Беллашув эса 17:00 да бошланади.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2022 иккинчи саралаш босқичининг навбатдаги икки турини ўз майдонида ўтказади. Дастлаб 14 ноябрь куни Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борилса, 19 ноябрь куни Фаластин билан ўйналади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)