«Сўғдиёна» клуби Ўзбекистон чемпионатида учинчи ўринни эгаллайдиган бўлса, жамоа аъзолари автомобиль билан тақдирланиши мумкин.
«Championat.asia»нинг хабар қилишича, Улуғбек Бақоев бошчилигидаги клуб Суперлигада бронза медалларини қўлга киритса, жамоа вакилларига Gentra автомобиллари топширилади.
Жиззах клуби ўз тарихида бир марта бронза медалларига эга чиққан. Бу воқеа 1992 йилги мавсумда кузатилган. 2005 йилдан буён «Сўғдиёна» мавсумни 10-поғонадан пастда якунлаб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Сўғдиёна» чемпионат тугашига 4 та тур қолган пайтда мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)