Ўзбекистон Лига Кубогининг биринчи ярим финали доирасида «Қўқон-1912» жамоаси 22 октябрь, сешанба куни «Пахтакор» билан куч синашди.
Қўқонда бўлиб ўтган баҳсда Шота Арвеладзе шогирдларининг қўли баланд келди. Учрашувнинг 5-дақиқасида Драган Черан меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб Суҳроб Бердиев пенальтидан гол уриб, мувозанатни тиклади.
Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Одил Ҳамробеков «Пахтакор»нинг иккинчи голини урган бўлса, 59-дақиқада Игор Сергеев ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. 79-дақиқада Достон Ҳамдамов пойтахтликларнинг яна бир голига муаллиф бўлди. Шаҳбоз Эркиновнинг киритган тўпи ўйинга сўнгги нуқтани қўйди.
Шу тариқа ушбу ғалабадан сўнг «Пахтакор» Лига Кубогининг илк финалчисига айланди. Иккинчи ярим финал баҳси ОКМК ва «Динамо» жамоалари ўртасида кечади.
Ўзбекистон Лига Кубоги
Ярим финал
22 октябрь, сешанба
«Қўқон-1912» — «Пахтакор» 2:4
Голлар: 0:1 — 5 Драган Черан, 1:1 — 7, пенальти Суҳроб Бердиев, 1:2 — 45+2 Одил Ҳамробеков, 1:3 — 59 Игор Сергеев, 1:4 — 79 Достон Ҳамдамов, 2:4 — 80 Шаҳбоз ЭркиновЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)