Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 22-тур баҳсларига 18 октябрь, жума куни старт берилди.
Куннинг дастлабки учрашувида «Қўқон-1912» клуби ўз майдонида Навоийнинг «Қизилқум» жамоасини қабул қилди.
Беллашувда мезбон жамоа ҳужумчиси Ҳамидулло Абдуҳамидов (29) урган голга навоийликлар Салим Мустафоев (45+2) ҳамда Стивен Лустица (67)нинг голалри билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа қўқонликлар ўз уйида кечган баҳсда «Қизилқум»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва очко йўқотди.
Маълумот учун, «Қўқон-1912» 21 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди. «Қизилқум» эса 22 очко билан 11-ўринни банд қилиб турибди.
Шу куни Бекободнинг «Металлург» клуби Жиззахнинг «Сўғдиёна»сига қарши майдонга тушди.
Ўйиндаги ягона гол 37-дақиқада урилди. Унга Жиззах клуби ярим ҳимоячиси Санжар Рашидов муаллифлик қилди.
Натижада «Сўғдиёна» меҳмонда «Металлург»ни кичик ҳисобда мағлуб этди ва 3 очкога эга бўлди (1:0).
Қайд этиш жоиз, мазкур ғалабадан сўнг «Сўғдиёна» очколари сонини 35 тага етказди ва жамоа мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда. 8-ўриндан жой олган «Металлург» эса 27 очко йиғган.
Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси эса Олмалиқнинг ОКМК клуби билан баҳсга киришди.
Беллашув давомида Олмалиқ клуби вакиллари Мурод Тошматов (29) ва Бобур Йўлдошев (45+2) ўз номига биттадан гол ёздириб қўйди.
Баҳс якунига кўра ОКМК «қалдирғочлар» дарвозасига жавобсиз 2 та гол уриб, муҳим 3 очкога эга бўлди.
Таъкидлаш жоиз, «Бунёдкор» 35 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида кучли учталикда бормоқда. ОКМК эса 25 очко билан 9-ўринга кўтарилиб олди.
Суперлига
22-тур баҳслари
18 октябрь, жума
«Қўқон-1912»—«Қизилқум» 1:2
Голлар: 1:0 — 29 Ҳамидулло Абдуҳамидов, 1:1 — 45+2 Салим Мустафоев, 1:2 — 67 Стивен Лустица«Металлург»—«Сўғдиёна» 0:1
Гол: 0:1 — 37 Санжар Рашидов«Бунёдкор»—ОКМК 0:2
Голлар: 0:1 — 29 Мурод Тошматов, 0:2 — 45+2 Бобур ЙўлдошевЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)