• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қўшработда ўқитувчи уч ака-ука томонидан ўласи қилиб калтакланди

    «Дарё» таҳририятига Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани, «Қовунчи» МФЙ, Ўрозмат қишлоғида яшовчи нафақадаги муаллим Раҳмиддин Дўсмонов мурожаат қилиб, жорий йил 26 август куни ўғли, 42-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Дилмурод Дўсмоновни уч ака-ука калтаклаганини баён қилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мазкур ҳолат юзасидан «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев журналистик суриштирув олиб борди.Маълум бўлишича, 2019 йил 26 август куни соат тахминан 17:30 атрофида Ўрозмат қишлоғида қўшнисининг уйида ҳашарда бўлган 42-мактаб ўқитувчиси Дилмурод Дўсмоновни ушбу қишлоқда яшовчи, ҳеч қаерда ишламайдиган ака-ука Самандар, Шарифжон ва Махсуд Дўстқуловлар қишлоқдан 6 километр узоқликда яшовчи Ширин Дўстқуловнинг уйига олиб бориб, калтаклаган.

    — Аслида ўғлимни урганлар ўзимнинг қариндошим. Ўғлим қариндошимнинг қизига уйланган. Оиласидаги озгина келишмовчилик сабабли шундай нохуш ҳолат рўй берди, — дейди Раҳмиддин Дўсмонов. — Бу ҳолат бир-икки марта бўлгани йўқ. Кўп бора содир бўлди. Мен билганим бешинчи маротаба бу. Улар ҳеч қаерда ишламайди. Қозоғистон ва Россияга бориб ишлаб келадиган бу йигитлар сабабли қишлоғимизнинг ҳамма тўй-маъракаларида жанжал бўлади. Улар қачонгача маҳалламизда ғурбат бўлиб юради?

    Жабрланувчи Дилмурод Дўсмоновнинг айтишича, у туман тиббиёт бирлашмасида 26 августдан 17 сентябргача, 22 кун давомида даволанган. Аммо экспертиза хулосасида «15 кун даволанди» деб қайд этилган.

    — Касалхонада 22 кун даволанганман. Бироқ экспертиза хулосасида «15 кун даволанди» деб ёзилган. Бунга ҳам ойдинлик киритилишини истайман. Бу ерда ҳам тушунмовчилик бўляпти. Экспертиза ҳолатни нотўғри кўрсатяпти, — дейди Дилмурод Дўсмонов.

    Журналистик суриштирув давомида маълум бўлишича, жанжалнинг келиб чиқишига уч ака-ука Дилмурод Дўсмоновнинг оилавий ишига аралашгани сабаб бўлган.

    — Бир ўғил, бир қизим бор. Ўзим мактабда ишлайман. Айни пайтда оилам билан ажрашиш арафасидаман, — дейди Дилмурод Дўсмонов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Дилмурод Дўсмонов калтакланмасдан аввал ушбу оилани сақлаб қолиш имкони бўлган. Аммо маҳалладаги масъуллар ва туман мутасаддиларининг эътиборсизлиги, вазиятга ўз вақтида тўғри баҳо бермаганлиги сабаб муаммо чуқур илдиз отаверган.

    — Жанжал бўлишидан икки ойча олдин маҳалла раиси, маслаҳатчилардан уларни яраштириб қўйишларини сўрадим. Улар «Шошманглар, бир оз кутайлик» деди. Кутиб нима бўлди? Мана, охири жанжал бўлди. Бировни майиб қилди. Ўша вақтда ярашиш имконияти бор эди. Энди келин қандай юз билан бизнинг уйимизга кела олади, — дейди Раҳмиддин Дўсмонов. — Невараларимга ичим ачяпти. Уларни кўргим келади. Мен ҳам оиласи бузилмаслигини истадим. Шу ишлар бўлмасин деб қанча югурдим. Туман раҳбариятигача бордим. «Шошмай тур» дейишди. Охири шу иш бўлди. Маҳалла ҳеч нима қилмади. Жанжал бўлганидан сўнг туман хотин-қизлар қўмитасидан келиб бизни дўқлаб кетяпти. Ахир хотин-қизлар қўмитаси жанжалнинг олдини олиш керак-ку?

    Қўшработ туман Ички ишлар бўлимининг маълум қилишича, содир бўлган ҳолат ўрганилиб, ака-ука Самандар, Шарифжон ва Маҳсуд Дўстқуловларнинг хатти-ҳаракатида жиноят аломатлари борлиги аниқланган. Уларга нисбатан туман ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 109-моддаси, 2-қисми билан 24 сентябрь кун жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирги кунда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Аммо жабрланувчининг отаси Раҳмиддин Дўсмонов туман ИИБ томонидан қўзғатилган жиноят ишидан норози эканлигини билдирди.

    Скриншот: «Дарё»

    Скриншот: «Дарё»

    — Туман ИИБ томонидан жиноятчиларга ЖК 109-моддаси, 2-қисми асосида жиноят иши очилганига норозилик билдираман. Улар енгил жазо олиши учун шу модда қўлланилган. Қолаверса, улар етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаб беришини талаб қиламан. Туман ИИБ томонидан «Тергов натижаси юзасидан Қўшработ туман прокуратурасига мурожаат қилишингиз мумкин», деган хат келган. Чора кўрилмаса, мен яна юқори ташкилотларга мурожаат қиламан, — дейди Раҳмиддин Дўсмонов.

    16.10.2019, 08:28   Изоҳ (0)   59288
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг янги Меҳнат кодексига қандай ўзгаришлар киритилмоқда?

    16.10.2019, 07:43

    Марказий банк Ўзбекистонда захира активлари 27,9 млрд долларни ташкил қилиши кутилаётганини маълум қилди

    16.10.2019, 06:37

    Ўзбекистонда маҳсулот тақсимоти ҳақидаги келишув парламент томонидан тасдиқланиши мумкин

    16.10.2019, 01:32

    Шавкат Мирзиёев Бокудан Тошкентга қайтиб келди

    15.10.2019, 23:27

    Фарғонадан Москвага парвоз пайти йўловчилардан бири ўзини ёмон ҳис қилгани учун самолёт Самарада фавқулодда қўнди

    15.10.2019, 23:12

    Ўзбекистонда сиёсий партияларга сайловларда қатнашишига ижозат берилди

    15.10.2019, 22:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.