Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда маҳсулот тақсимоти ҳақидаги келишув ратификация қилинишининг янги тартибини жорий этишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида жойлаштирилган қонун лойиҳаси қабул қилингудек бўлса, келишув парламент томонидан тасдиқланиши керак бўлади. Ҳозирда бундай битимлар инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар натижасида ҳукумат қарори билан тасдиқланиши мумкин. Бу норма ва очиқ савдоларсиз шундай келишувларни тузишни бекор қилиш таклиф этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2018 йили газнинг бир қисмини ички бозорга олгани учун «Лукойл»дан 600 миллион доллар қарздор бўлиб қолганди. Бу Россия компанияси билан маҳсулот тақсимоти келишуви қазиб олинаётган газ тўлиғича экспорт қилинишини кўзда тутгани билан изоҳланган.
Изоҳ (0)