• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистоннинг янги Меҳнат кодексига қандай ўзгаришлар киритилмоқда?

    Асосий таътилнинг энг кам миқдорини ошириш, муддатли меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ҳомиладор аёлларни ишдан бўшатишга йўл қўймаслик — бу ва бошқа таклифлар янги Меҳнат кодексидан ўрин олиши режалаштирилган. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.

    Фото: Norma

    Фото: Norma

    Муҳокамага жойлаштирилган лойиҳада амалдаги Меҳнат кодексига нисбатан моддалар сони 2 баравар кўп: амалдагида 294 та ва лойиҳадагида 636 модда. Янги таҳрир 7 бўлим ва 34 бобдан иборат (амалдагида 16 та).

    Лойиҳада тартибга солувчи янги блоклар киритилди. Шунингдек, айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнати батафсил тартибга солинган.

    Амалдаги қатор нормаларга тузатишлар киритилди. Таклиф этилаётган асосий янгиликларга эътибор қаратамиз.

    Ишга қабул қилиш

    Ташкилот раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, бош бухгалтерлари ва ташкилотнинг филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа алоҳида таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари учун 6 ойгача бўлган дастлабки синов муддати белгиланиши таклиф этилмоқда. Бошқа ходимларга нисбатан амалдаги 3 ойлик синов муддати қолдирилади.

    Бундан ташқари, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштиришда дастлабки синов тўғрисидаги нормаларга ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда. Ўқув юртларини тамомлаган кундан эътиборан 3 йил ичида биринчи бор ишга кирганларга ҳозирча синов белгиланмайди.

    Муддатли шартномаларни тузиш тартиби қайта кўриб чиқилмоқда. Муддатли меҳнат шартномалари қачон мажбурий тартибда ва қачон тарафларнинг розилиги билан расмийлаштириладиган ҳолатлар белгиланади.

    Бошқа ишга ўтказиш

    Ишлаб чиқариш зарурати ёки тўхтаб қолишлар туфайли ходимни унинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказишнинг чекланган муддати аниқлаштирилади — бир календарь йил давомида жами 60 календарь кундан ошмайди.

    «Ходимни бошқа иш берувчига хизмат сафарига юбориш» деб номланган бошқа ишга ўтказиш тури жорий этилмоқда. Ходимнинг ёзма розилиги билан алоҳида муддатли меҳнат шартномасини тузиш орқали 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга бошқа ишга ўтказиш мумкин. Бунда аввал тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиши тўхтатиб турилади.

    Меҳнат шартномасини бекор қилиш

    Муддатли меҳнат шартномаси муддати тугаши билан бекор қилинганда, бу ҳақда 3 календарь кун ичида ёзма равишда хабардор қилиш шарти жорий этилмоқда, асосий ходим ишда бўлмаган вақтда расмийлаштириладиган ҳолатлар бундан мустасно. Амалдаги қоидаларга кўра, шартнома муддати тугаши билан ишдан бўшатиш ҳақида олдиндан хабардор қилиш шарт эмас.

    Иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасининг бекор қилиниши учун асослар рўйхатига тузатиш киритилади. Ходимнинг соғлиғи ҳолати туфайли бажараётган вазифасига нолойиқлиги тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича ишдан бўшатиш учун асосларга кўчирилди.

    Алоҳида сабабларга кўра ишдан бўшатишда ишдан бўшатиш нафақасининг энг кам миқдори ушбу ходимнинг стажига қараб табақалаштирилади:

    ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи — 3 йилгача стажга эга бўлганда;

    75 фоизи — 3 йилдан 5 йилгача стажга эга бўлганда;

    100 фоизи — 5 йилдан 10 йилгача стажга эга бўлганда;

    150 фоизи — 10 йилдан 15 йилгача стажга эга бўлганда;

    200 фоизи — 15 йилдан ортиқ стажга эга бўлганда.

    Ҳозирги пайтда барча ходимлар учун ишдан бўшатиш нафақасининг энг кам миқдори корхонадаги ишнинг давомийлигидан қатъий назар ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизини ташкил этади.Иш берувчига ходимнинг розилигисиз ишдан бўшатиш ҳақида огоҳлантириш муддатини пуллик компенсацияга алмаштириш ҳуқуқини тақдим этиш назарда тутилган. Ҳозир бундай алмаштиришга фақат тарафларнинг розилиги билан рухсат этилади, ходимнинг айбли ҳаракатлари учун ишдан бўшатиш ҳолатлари бундан мустасно.

    Иш берувчининг муддатли меҳнат шартномасининг амал қилишини ходимнинг ҳомиладорлик даври якунлангунигача, ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилганда эса бундай таътил тугагунига қадар узайтириш мажбурияти киритилади. Ходимнинг ёзма аризаси ва ҳар 3 ойда аёл иш берувчига тақдим этиши лозим бўлган тиббий маълумотнома муддатни узайтириш учун асос бўлади.

    Шартнома муддати тугаши билан ҳомиладор ходимни, у асосий ходим ишда бўлмайдиган вақтга ишга қабул қилинган бўлса ва ҳомиладорлиги тугагунига қадар бошқа ишга ўтказишнинг иложи бўлмаса, ишдан бўшатиш мумкин бўлади.

    Ҳозирги пайтда ҳомиладор ходим билан тузилган муддатли меҳнат шартномаси фақат уни ишга жойлаштириш шарти билан (иш берувчининг ўзи ёки унда бундай имконият бўлмаса, маҳаллий меҳнат органлари томонидан) бекор қилинишига йўл қўйилади.

    Бола парваришлаш бўйича таътилда бўлган, шунингдек, 3 ёшгача болани парваришлаётган отаси ёки онаси, васийси ва оилада ёлғиз боқувчиси бўлган ходимларни иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатиш учун асослар рўйхати келтирилади:

    ташкилот тугатилиши муносабати билан;

    меҳнат мажбуриятларини мунтазам тарзда, шунингдек, бир марта қўпол равишда бузганлиги учун.

    Бунда уларнинг болани парваришлаш бўйича нафақа олиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Қолган ҳолатларда бундай тоифадаги ходимларни иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатишга йўл қўйилмайди.

    Иш вақти ва дам олиш вақти

    Қуйидаги ҳолатларда ходимнинг розилигисиз иш вақтидан ташқари ишга жалб этилиши режалаштирилмоқда:

    ишлаб чиқариш аварияси, табиий офатлар ва фалокатлар;

    газ таъминоти, иссиқлик таъминоти, ёритиш, транспорт, иссиқ сув ва совуқ сув таъминоти, сувни чиқариш тизимлари бузилганда;

    фавқулодда ҳолатлар ёки ҳарбий ҳолатлар, шунингдек, фавқулодда вазиятларда (ёнғинлар, тошқинлар, очарчиликлар, зилзилалар, эпидемиялар ёки эпизоотия ва бошқалар);

    бажарилаётган ишда танаффусга йўл қўйилмаса, сменачи ишга келмай қолган ҳолларда иш давом эттирилганда.

    Дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда, дам олиш кунини ундан кейинги иш кунига кўчириш таклиф этилмоқда. Масалан, 8 март якшанбага тўғри келганда, дам олиш куни душанбага кўчирилади.

    Дам олиш ва овқатланиш учун танаффусларнинг чекланган давомийлиги белгиланади:  2 соатдан кўп бўлмаган ва иш вақтига киритилмаган камида 30 дақиқалик танаффус берилади. Иш кунининг (смена) давомийлиги 8 соатдан ошган ҳолларда ходимлар учун иш вақтининг жамлаб ҳисобга олиш белгиланган бўлса, ходимга дам олиш ва овқатланиш учун иккита танаффус берилиши керак.

    Аниқлаштирилишича, танаффус пайтида ходимлар иш жойидан чиқишлари мумкин бўлади.

    Дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари ходимларни уларнинг розилигисиз ишга жалб қилиш мумкин бўлган истисноли ҳолатлар киритилмоқда. Бундан ташқари, ходимнинг розилиги билан ишланадиган дам олиш кунлари сонини календарь йил мобайнида 12 тагача чеклаш таклиф этилмоқда.

    Амалдаги энг кам асосий таътилнинг давомийлигини 15 кундан 21 календарь кунга ошириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари хизматчилари учун эса 27 календарь кунга узайтирилган таътилни белгилаш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, ходим бир ташкилотда ишлаган ҳар 5 йили учун 2 календарь кун, бироқ умумий ҳисобда 8 кундан ошмайдиган қўшимча таътил бериш мўлжалланмоқда.

    Лойиҳа тасдиқланса, таътиллар иш кунида эмас, балки календарь кунда ҳисоблаб чиқарилади.

    Меҳнатга ҳақ тўлаш

    Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими тарифли ва тарифсизга ажратилган ҳолда батафсил тартибга солинади. Рағбатлантирувчи тусдаги алоҳида тўлов турлари қайд этилган: мукофотлар, устамалар, қўшимча тўловлар.

    Ўртача иш ҳақини ҳисоблаш, шунингдек, ходимнинг илтимосига биноан унинг иш ҳақини тасарруф этиш тартиби жорий этилмоқда. Ходимнинг ёзма аризасига кўра иш ҳақи банкдан олинган қарзлар, кредитлар, шунингдек, коммунал харажатлар ва бошқа шахсий харажатлар ва қарзларни тўлаш учун юборилиши мумкин. Дарвоқе, ўтказиладиган суммалар бирор-бир миқдор доирасида чекланмайди.

    Амалдаги қоидаларга кўра, ҳар бир иш ҳақидан ушланмалар унинг ярим бараваридан ошмаслиги лозим.

    Иш берувчига ходимнинг ёзма розилиги билан иш ҳақининг 10 фоизигача ташкилотда ишлаб чиқарилган истеъмол товарлари билан тўлаш ҳуқуқи жорий этилмоқда, алкогол, тамаки маҳсулотлари, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар бундан мустасно.

    Ходимлар уларнинг ёзма розилиги билан иш ҳақини ёки унинг бир қисмини банк муассасалари ёки почта бўлимлари орқали олишлари мумкин, бунда хизматлар учун иш берувчи томонидан ҳақ тўланади.

    Интизомий жазо

    Интизомий жазо қўллаш тўғрисидаги буйруқ чиқарилган кундан бошлаб 3 иш куни давомида ходимни тилхат орқали у билан таништириш лозимлиги белгиланмоқда, бунда ходим ишда бўлмайдиган вақт ҳисобга олинмайди. Акс ҳолда (танишишдан бош тортганлиги тўғрисида далолатнома мавжуд бўлмаганда) ходимга нисбатан ундирув қўлланилмаган ҳисобланади.

    Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

    16.10.2019, 07:43   Изоҳ (0)   21160
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий банк Ўзбекистонда захира активлари 27,9 млрд долларни ташкил қилиши кутилаётганини маълум қилди

    16.10.2019, 06:37

    Ўзбекистонда маҳсулот тақсимоти ҳақидаги келишув парламент томонидан тасдиқланиши мумкин

    16.10.2019, 01:32

    Шавкат Мирзиёев Бокудан Тошкентга қайтиб келди

    15.10.2019, 23:27

    Фарғонадан Москвага парвоз пайти йўловчилардан бири ўзини ёмон ҳис қилгани учун самолёт Самарада фавқулодда қўнди

    15.10.2019, 23:12

    Ўзбекистонда сиёсий партияларга сайловларда қатнашишига ижозат берилди

    15.10.2019, 22:57

    Ўзбекистонда ресторан ва тунги клубларнинг тунда ишлаш қоидалари кучга кирди

    15.10.2019, 22:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.