Uzbekistan airways’нинг Фарғонадан Москвага парвоз қилаётган самолёти йўловчилардан бирининг ўзини ёмон ҳис қилганлиги сабабли Россиянинг Самара шаҳрида фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарда қайд этилишича, ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳаво кемаси командири Самара шаҳрининг яқин аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширишга қарор қилган. 1995 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси тез ёрдам машинасида аэропортдан касалхонага олиб кетилган. Самолёт белгиланган манзил — «Внуково» аэропорти томон парвозни давом эттиришга тайёрланмоқда.
Самолётнинг Москвага маҳаллий вақт билан соат 21:55 да етиб келиши кутилмоқда, дейилади компания хабарида.
Изоҳ (0)