• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Овқатдан оммавий заҳарланишлардан сўнг Мактабгача таълим вазирлиги Самарқанддаги боғчаларни текширувдан ўтказди

    Мактабгача таълим вазирлиги ишчи гуруҳи Самарқанд шаҳридаги 80, 98 ва 106-сонли мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ) тарбияланувчилари заҳарланиши ҳолатларини ўрганиб чиқди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Қайд этилишича,  10—11 октябрь кунлари жами 31 нафар тарбияланувчи касалхонага ётқизилган. Айни пайтда болалар аҳволи қониқарли бўлиб, уларнинг 25 нафари касалхонадан чиқди.

    Заҳарланиш сабаблари Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан болалар анализларига, шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари, ошхона жиҳозлари, ходимлар қўли ва кийимларидан олинган суртмалар асосида аниқланади.

    Вазирлик 80, 98 ва 106-сонли боғчалардаги шарт-шароитларни ўрганиб, уларда овқатланиш ауцорс усули билан ташкил этилганини аниқлаган. Болалар саломатлигига зарар етказиши мумкин бўлган қўпол қоидабузарликлар аниқланмаган.

    Қуйида текширувлар натижаси келтирилди:

    106-сонли МТТ

    • Болалар сони: 9 октябрь куни — 285, 10 октябрь куни — 257 нафар тарбияланувчи
    • Заҳарланган болалар сони: 7
    • МТТда марказлаштирилган сув таъминоти ва канализация ҳамда қозонхона ишлайди. Барча ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Озиқ-овқат маҳсулотлари санитария қоидаларига мувофиқ музлатгичда сақланади, суткалик намуналар олинади.
    98-сонли МТТ
    • Болалар сони: 9 октябрь куни — 484, 10 октябрь куни — 458 нафар тарбияланувчи
    • Заҳарланган болалар сони: 20
    • МТТда марказлаштирилган сув таъминоти ва канализация ҳамда қозонхона ишлайди. Ходимлар режали тиббий кўрикдан ўтиш жараёнида.
    • Озиқ-овқат маҳсулотлари санитария қоидаларига мувофиқ омбордаги иккита музлатгичда сақланади. Ошхонада музлатгич мавжуд эмас, гўшт ва сабзавотларни ювиш учун ванна ўрнатилмаган, хом гўшт ва сабзавотлар учун столлар эса иссиқ цехда жойлашган. Ҳамшира хонасида бир музлатгичдан суткалик намуналар сақланмоқда. Хожатхоналар дезинфекция қилинмаслиги аниқланди.
    80-сонли МТТ
    • Болалар сони: 9 октябрь куни — 232, 10 октябрь куни — 326 нафар тарбияланувчи
    • Заҳарланган болалар сони: 4
    • МТТда марказлаштирилган сув таъминоти ва канализация ҳамда қозонхона ишлайди. Барча ходимлар тиббий кўрикдан ўтди.
    • Гуруҳларда унитазлар ва раковиналар сони етарли эмаслиги аниқланди. Озиқ-овқат маҳсулотлари омбордаги сотвутгичда сақланади, маҳсулотларни сақлаш қоидаларини бузиш ҳолатлари мавжуд (тухум ва шакар ёнма-ён сақлаб келинмоқда).Ошхонада музлатгич мавжуд эмас, бир музлатгичдан суткалик намуналар ҳамшира хонасида сақланади, ошхона идиш-товоқларини ювиш учун ванналар ўрнатилмаган.
    80-сонли МТТ фаолияти аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатиб қўйилди. Хабарда айтилишича, заҳарланиш сабаблари бўйича якуний хулоса лаборатория таҳлили натижаларига кўра чиқарилади.

    Маълумот учун, сўнгги бир ой давомида Ўзбекистонда овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолатлари бир неча бор юз берди. Хусусан, 20 сентябрь куни Наманганда ўтказилган тўй маросимида 18 киши, 27 сентябрь куни Бекободдаги 15-мактабгача таълим ташкилотида 15 нафар бола, 30 сентябрь куни Андижондаги хусусий мактабда 82 нафар бола, 8 октябрь куни Андижондаги 35-мактабда 27 киши, хусусан, 24 нафар бола овқатдан заҳарланганиб, касалхонага ётқизилган.

    Самарқанд вилоятининг ўзида эса охирги бир ой давомида камида икки марта шундай фавқулодда вазият кузатилди: 14 сентябрь куни бўлиб ўтган тўйдан сўнг 10 дан ортиқ одам шифохонага мурожаат қилган, 6 октябрь куни эса Самарқанд шаҳридаги хот-дог шохобчаларидан бирида овқатланган камида 24 киши эртаси куни касалхонага ётқизилган.

    15.10.2019, 21:25   Изоҳ (0)   11784
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олмалиқда йўлкира нархи эълон қилинмай оширилиши танқид қилинди. Тошкент вилояти ҳокимлиги масъулларни қатъий огоҳлантирди

    15.10.2019, 20:55

    Тошкентда йўловчиларга қўпол муомала қилган ЙПХ инспекторига чора кўрилди

    15.10.2019, 20:24

    Ички ишлар ходими калтакланаётгани акс этган видео тарқалди. ИИВ ҳодиса қачон ва қаерда бўлганига ойдинлик киритди

    15.10.2019, 19:39

    Шавкат Мирзиёев: Туркий Кенгашга аъзолик халқимизнинг туб манфаатларига тўла жавоб беради

    15.10.2019, 19:09

    Ўзбекистондаги парламент сайловларига давлат бюджетидан 230 млрд 549 млн сўм маблағ ажратилади

    15.10.2019, 18:53

    Шавкат Мирзиёев Бокуда Нурсултон Назарбоев билан учрашди

    15.10.2019, 18:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.